«ChatGPT»нинг «шўрига шўрва тўкилди»: янги рақобатчи пайдо бўлади

«OpenAI» асосчиларидан бири Илья Суцкевер «Safe Superintelligence Inc» («SSI») деб номланган янги сунъий интеллект стартапини ишга туширганини эълон қилди. Бу ҳақда «The Economist» нашри хабар берди.
Илья «OpenAI» компаниясини тарк этгач ўз ширкатини яратиш устида иш олиб борган. Бош директор Сэм Альтман билан келишмовчилик сабабли компанияни тарк этган мутахассис ўз сунъий интеллектида хавфсизликка алоҳида эътибор қаратганини маълум қилган.
Суцкевер «SSI»ни яратиш учун «OpenAI»нинг собиқ ходими Дэниел Леви ва инвестор Дэниел Гросс билан ҳамкорлик қиляпти. Янги компания штаб-квартираси Пало-Алто (Калифорния) ва Тель-Авив (Исроил)да бўлади. Баёнотга кўра, «SSI»да асосий эътибор даромад топишга эмас, хавфсиз СИ яратишга қаратилади.
Канада, Исроил ва Россия фуқаролига эга Илья Суцкевер сунъий идрок бўйича дунёдаги етакчи тадқиқотчилардан бири бўлиб, «OpenAI»нинг дастлабки муваффақиятида муҳим роль ўйнаган.
Аввалроқ Вайоминг штати мэрлигига ғайриоддий номзод, «ChatGPT», илгари сурилаётгани ҳақда хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг