Чад АҚШдан мамлакат пойтахти яқинидаги авиабазада фаолиятини тўхтатишни талаб қилди

04:02 20 Апрель 2024 Дунё
564 0

Чад ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони АҚШдан Америка қўшинларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмагани учун пойтахт Нджамена яқинидаги авиабазада фаолиятини тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ, CNN ўз манбаларига таяниб, Чад ҳукумати АҚШга мактуб йўллаб, Америка қўшинларининг мамлакатда бўлишини тартибга солувчи хавфсизлик шартномасини бузиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эди. Телеканал маълумотларига кўра, мактубда Америка қўшинлари Чад пойтахтидаги Франция ҳарбий базасини тарк этишга мажбур бўлиши айтилган.

«Шу йилнинг 4 апрель куни Чад Қуролли кучлари вазирига йўллаган мактубида Ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи Идрис Амин Аҳмад америкаликлар «Аджи Коссей» авиабазасида мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмагани учун АҚШ мудофаа атташесига АҚШ фаолиятини тўхтатишни билдирган», дейилади агентлик хабарида.

Мактубда қайд этилишича, ходимларни моддий-техник таъминлаш бўйича келишувлар базада америкалик ҳарбий хизматчилар мавжудлигини оқлаш учун етарли эмас. Шунингдек, Чад ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи Қуролли кучлар вазиридан америкаликларни бу қарордан хабардор қилишни сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер