Бюджет маблағларини ўзлаштириб келган она-бола мактаб директорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Иллюстратив фото
Фуқаро Ф. Б. ва бошқаларнинг Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.
Маълум бўлишича, ушбу мактаб директори В.М.О. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғи (О.А.)га овоз бериш оператори сифатида 2019-2023 йил 1 майга қадар 47,3 млн сўм, шунингдек, омборчи вазифасига ишга қабул қилинган фуқаро Н.Э.га 2022-2023 йил 1 майга қадар 6,9 млн сўм, 2014 йилда ишдан бўшаган Д.Ҳ.га эса 2016 йилга қадар 22.9 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб, жами 77,1 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, В.М.О. Зафаробод туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида директор вазифасида ишлаб келаётган ўғли Р.Д. билан жиноий тил бириктириб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш мақсадида ўз раҳбарлигидаги мактаб ходимлари Н.Ю. ва И.Т.нинг хабарисиз уларни бир вақтнинг ўзида ўғли раҳбарлигидаги мактабда ишлаганлиги тўғрисида сохта ҳужжжатлар расмийлаштириб, 2017-2022 йиллар давомида ушбу икки ходимга мажбурий ушланмалардан ташқари жами 69,8 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб, умумий ҳисобда 146,9 млн сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар жорий йилнинг апрель ойида Бош прокуратурага юборилган эди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлими томонидан 16.06.2023 йилда Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,” “б”, “г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг