Буюк Британия россиялик барча йирик сиёсатчиларни ўз ҳудудига киришини тақиқламоқчи

Архив фото
Буюк Британия янги санкциялар пакети доирасида Россиядан барча юқори лавозимли сиёсатчилар, амалдорлар ва менежерларнинг киришини тақиқламоқчи. Бу ҳақда «The Times» газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
«Россия элитасига босим ўтказиш учун Ички ишлар вазирлиги барча маҳаллий ва федерал вазирлар, шунингдек, йирик Россия компаниялари директорлари ва топ-менежерларининг мамлакатга кириши тақиқланишини маълум қилди», — дейилади нашрда.
Бундан ташқари, шунга ўхшаш чекловлар аввал ҳам киритилгани таъкидланган. Қайд этилишича, бундай чора-тадбирлардан кўзланган мақсадлардан бири Буюк Британиянинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш сиёсатига қарши норозилигидир.
Аввалроқ, «Politico» журнали Европа Иттифоқи расмийлари ва қатор Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари АҚШ президенти Дональд Трампга босим ўтказиш ва унинг Украинадаги можаро бўйича позициясидан норозилигини билдириш учун Киевга келиши ҳақида хабар берган эди. Хусусан, делегация таркибига Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен, Европа кенгаши президенти Антонио Коста, шунингдек, Испания, Шимолий ва Болтиқбўйи мамлакатлари раҳбарлари ҳамда Канада каби бир қатор НАТО давлатлари вакиллари киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг