Бухородаги боғчада эркак ўғли билан уришган 5 яшар болани калтаклади

16:20 29 Июнь 2024 Жамият
467 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги боғчада 5 яшар бола калтаклангани айтилган видеолар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, 24 июнь куни Бухоро вилояти Олот туманидаги боғчада A.Ю. исмли бола шериги А.С. (2019 йилда туғилган) билан уришган. Шу сабабли А.С.нинг отаси Х.Ф. A.Ю.ни юзига уриб, жароҳат етказган.

Видеода айтилишича, бу воқеа болага жуда катта руҳий шикаст етган.

«Боламни дўконга олиб чиқсам, биринчи бўлиб қилич (ўйинчоқ) сотиб олди ва онажон энди ким мени хафа қилса шу қилич билан қўрқитиб қўяман (таҳр.), деб айтди», деган боланинг онаси.

Маълум қилинишича, жабрланувчи бола туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, у ердаги навбатчи шифокор ИИБга хабар берган.

«Ҳозирда болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади», дейилади Омбудсман хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 6 ёшли ўгай ўғлини камар билан калтаклаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?