Самарқандда 6 яшар ўгай ўғлини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13:50 29 Июнь 2024 Жамият
411 0

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 6 ёшли бола ўгай отаси томонидан калтаклагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, бир неча кун олдин 36 ёшли Ш.Н. ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д.нинг 6 яшар ўғлини яшаш хонадони ҳовлисида камар билан калтаклаган.

Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланган. Вояга етмаган болада тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган ҳамда унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланган.

Кеча, 28 июнь куни эса ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Манбага кўра ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.

«Болага нисбатан бу каби зўравонликка йўл қўйганлар ким бўлишидан қатъи назар, тегишли жавобгарликка тортилиши шарт. Бола давлат ва қонун ҳимоясида», дейилади Омбудсман хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?