Бухородаги агрокластерда маҳсулдорликни ошириш мақсадида сигирларга мусиқа қўйиб берилмоқда

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Қоровулбозор туманидаги «Бухоро агрокластер чорва» масъулияти чекланган жамиятида бўлган кишининг қулоғига оҳиста таралаётган мусиқа садоси эшитилади. Корхона мутахассисларининг таъкидлашича, бу сигирлар маҳсулдорлигини оширишда хизмат қилади.
Ишонмайсизми, XIX асрдаёқ АҚШ ва Буюк Британия фермерлари оҳиста таралувчи мусиқа оҳанги сигирларга хотиржамлик бахш этиб, уларнинг маҳсулдорлигига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлашган. Германияда Дортмунд филармонияси мусиқачилари атайин 180 бош сигир парвариш қилинаётган фермага келиб концерт беришган. Бу дастур магнит тасмасига ёзиб олиниб, ҳар куни жониворларга қўйиб берилган. Натижада сигирлар маҳсулдорлиги сезиларли даражада ошган. Харидорлар сут янада хуштаъм бўлганини эътироф этганлар.
«Бухоро агрокластер чорва»га келсак, фаолиятини бошлаганига атиги уч йил бўлган бу гўшада киши эътиборини аввало, тозалик тортади. Илм ва инновацияга таяниб ишлаётган чорвадорлар гидропоника усулида яшил озуқа етиштиришни ҳам йўлга қўйишган. Бошқача айтганда, 1 килограмм буғдойдан 7 килограмм яшил озуқа олинмоқда. Бухоро давлат университети доценти Маҳмуд Орипов чорва озуқасини гидропоника усулида йил давомида етиштириш мумкин, дейди. Унинг 1 килограмм яшил массасида 0,9 – 1,2 озуқа бирлиги мавжуд. Қиёслашингиз мумкин: 1 килограмм сенажда атиги, 0,4 -0,6 озуқа бирлиги бор.
Ишга ижодий ёндашув «Бухоро агрокластер чорва»да ҳар бош соғин сигирдан кунига 28 литрга етказиб сут соғиб олиш имконини бермоқда. Бу ерда асосан Европадан келтирилган уч минг бош зотли қорамол парвариш қилинади. Мана, сизга натижа.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг