Бухорода салкам 54 млн сўмлик мушакбозликка барҳам берилди

11:39 02 Декабрь 2024 Жамият
215 0

Фото: Божхона қўмитаси

Бухоро вилоятида салкам 54 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан вилояти ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги «Isuzu» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, мазкур транспорт воситаси юкхонасига хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 14,4 минг дона петарда ва 112 дона салютлар ортилгани аниқланган.

«Вақтинча сақловга олинган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра салкам 54 млн. сўмни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?