Бухорода сайёҳлар учун инновацион мобил илова тайёрланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Бухорода бир қатор инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.Вилоят маданий мерос бошқармаси шу лойиҳалардан бирининг ташаббускори бўлди.
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарори билан Бухоро вилояти моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига жами 829 та объекти киритилган, — дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов. — Улар давлат муҳофазасига олинган. Бу объектларнинг 287 таси археология ёдгорлиги, 31 таси мадраса, 105 таси масжид, 14 таси мақбара, 133 таси архитектура ансамбллари (таркиби билан), 15 таси карвонсарой, 4 та тим ва тоқлар, 18 таси диққатга сазовор жойлар, 122 таси қадимий уй-жойлар, 83 таси архитектура ёдгорликлари, 17 та монументал ёдгорлик ҳисобланади.
Юқоридагидан кўринадики, кўҳна Бухоро қадимий осори атиқаларга бениҳоя бой.Шуни назарда тутган вилоят маданий мерос бошқармаси уларга оид маълумотларни излаш, янги далилларни киритиш, жўғрофий маълумотларни ўзида мужассамлаштирган ахборот тизимини жорий этиш бўйича инновацион мобил илова концепциясини ишлаб чиқди.
Мазкур инновацион мобил илованинг афзаллиги шундаки, у ёки бу маданий мерос объектига бориш истагида бўлган хорижий сайёҳлар, тарихчи-олимлар ва соҳа ходимлари унинг кўмагида ҳеч қандай қийинчиликсиз манзилга етишади.
Вилоят маданий мерос бошқармаси ўз иш фаолиятини янада яхшилаш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида мазкур лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ишларни бошлаб юборди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг