Бухорода икки мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ЙТҲ содир этган ва икки нафар мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Билдирилишича, мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 18 март куни Когон туманида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида тумандаги 5-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг икки нафар ўқувчиси ҳалок бўлган. Бошқалари турли даражада тан жароҳатлари олган.
Ўшанда бир нечта автобус болаларни Бухоро шаҳридаги драма театрига олиб бораётган бўлган ва қоидабузарлик ортидан уларнинг бири ЙТҲга учраган. Олиб борилган тергов ҳаракатларида автобусни бошқарган ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳалокатга сабабчи бўлгани аниқланган.
Манбага кўра, Когон шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилган.
Суд 33 ёшли айбланувчини 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг