Бухорода ҳокимлик «ҳайдовчи»си пора билан ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга илинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.М. фуқаро О.Қ.га ўзини гўёки Бухоро шаҳар ҳокимлигида ҳайдовчи вазифасида ишлашини айтиб, танишлари ёрдамида уй-жой сотиб олиш учун 350 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. фуқаро Б.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Беруний туманидаги тижорат банкларининг биридан 200 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг