Бухорода ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда

02:04 21 Март 2021 Жамият
1417 0

Ўзбекистонда карантин тадбирлар давомида жамоат транспортлари, шаҳарлараро-вилоятлараро қатновчи автобуслар ва йўналишсиз таксилар қатновга чиқиш олдидан ҳамда ҳар бир қатнов охирида дезинфекцияланиши ташкил этилди, дея хабар бермоқда Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.

Жойларда ҳайдовчилар билан карантин қоидаларига риоя этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш, тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташимаслик масалаларида кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.

«Ҳурматли йўловчилар!
Жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксилар хизматларидан фойдаланганда Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этинг, ниқоб тақинг ҳамда жамоат транспортлари салонида ижтимоий масофани сақланг.

Жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксиларда ниқобсиз ҳаракатланиш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини маълум қиламиз.

Тажрибадан келиб чиққан ҳолда, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РEЖИМИГА қатъий риоя қилиниши касалланиш тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?