Бухорода фуқарога кўп қаватли уй қуриш учун 10 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

15:00 16 Август 2021 Жамият
391 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.С. бошқа бир фуқаро С.га ваколатли танишлари орқали Бухоро шаҳрида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?