Нетаньяҳу: Исроил Эронга ядровий ва баллистик дастурларни тиклашга йўл қўймайди
Фото: AP
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мамлакат Эронга ядровий дастурни тиклашга ҳамда баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйишга имкон бермаслигини билдирди. Унинг сўзларини Ynet нашри келтирди.
«Биз Эронга баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта тиклашга йўл қўймаймиз ва унинг ядровий дастурини яна фаоллаштиришига ҳам рухсат бермаймиз», — деди Нетаньяҳу. У бу позицияда Дональд Трамп билан якдил эканини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаган эди. Бир сутка ўтмай, исломий республика жавоб зарбасини амалга оширди. Низо кескинлашганидан тўққиз кун ўтиб, АҚШ ҳам можарога қўшилди: 22 июнга ўтар кечаси Америка Қўшма Штатлари ҳарбий кучлари Эроннинг учта ядровий объектига ҳужум қилди.
23 июнь кечқурун эса Теҳрон АҚШнинг Қатарда жойлашган Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий-ҳаво базаси Ал-Удейдга ракета зарбасини берди.
Кейинчалик Трамп Исроил ва Эрон ўртасида тўлиқ ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг