Бухорода 4,5 млрд сўмлик газ ўғирлаган цех аниқланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Бухоро шаҳрида 4,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган қоғоз ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар берди.
Қайд этилишича, инспекциянинг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Бухоро шаҳрида «B.E.» МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик ортидан газ таъминоти корхонасига 4 миллиард 524 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг