Бухорода 4 балли зилзила қайд этилди
Бухоро вилоятида 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 14 июль куни Тошкент вақти билан 15:55 да Бухоро вилоятининг Жондор туманида 4 балли ер қимирлаши қайд этилган.
Зилзила магнитудаси 4,2 га тенг, силкиниш 10 км чуқурликда юз берган. Унинг эпицентри Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пешку туманида 2-3 балл, 39 км;
- Газли шаҳрида 2 балл, 51 км;
- Қоракўл туманида 2 балл, 73 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг