Бухоро шаҳри зиёратгоҳлари харитаси тайёрланди
Бухоро шаҳрининг салкам 500 гектар ерни эгаллаган қадимий шаҳристони ва замонавий қисмидаги зиёратгоҳларни қамраб олган харита тайёрланди.
— Юртимиз зиёрат туризмини ривожлантириш борасида жуда катта салоҳиятга эга, — дейди лойиҳа муаллифи, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти таянч докторанти Шавкат Бобожонов. —Давлатимиз раҳбари туризмни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам буни алоҳида таъкидлаган ва соҳани равнақ топтиришда тарғибот ҳамда илмий ёндашувлар етишмаётганига эътиборни қаратган эди.
Биласиз, 2020 йилда Бухоро шаҳри ISESCO ташкилоти томонидан Ислом олами маданияти пойтахти деб эълон қилинди.Шу муносабат билан тайёрлаган харитамиздан шариф шаҳримиздаги 133 та зиёратгоҳ (50 таси сақлаб қолинмаган), 40 та қадимий қабристон (29 таси сақлаб қолинмаган) ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.Ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этилган ушбу илмий ишланма зиёрат туризми ихлосмандлари учун қулайлик яратади, деган умиддамиз.
Харита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг