Бухоро шаҳри жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Фото: Халқ сўзи
Кўҳна Бухоро шаҳри қўл жанги спорт тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар (қизлар) ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда, табиийки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам куч ва маҳоратини синовдан ўтказади.
Ўз уйингда деворлар ҳам қўллайди, деганларидек, терма жамоамизнинг муваффақиятли иштирокидан барча умидвор. 55 нафар ўғил ва 25 нафар қиздан таркиб топган бош жамоамиз айни пайтда Бухоро шаҳридаги «Амир Темур» клуби залида тайёргарликни қиёмига етказяпти.
Жаҳон чемпионатига келсак, 19-23 май кунлари ўтадиган бу нуфузли мусобақада дунёнинг йигирмадан зиёд давлатидан 400 нафардан зиёд қўл жанги спорти усталарининг қатнашиши кутилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг