Бухоро давлат тиббиёт институти Иcроилнинг Ариел университети билан қўшма таълим дастурини йўлга қўяди
Фото: БухДТИ Матбуот хизмати
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (БухДТИ) ректори Шуҳрат Тешаев, халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Лазиз Ниёзов, Анатомия ва кафедра мудири Равшан Баймурадов ҳамда бошқа масъулларидан иборат делегация Исроилнинг Ариел университетида ташкил этилган форумда иштирок этди.
Ушбу анжуманда XXI асрда академик ҳамжамият олдида турган глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилиш имконини берадиган долзарб масалаларни муҳокама қилинди, тажриба, ғоя ва ташаббуслар алмашилди, янги истиқболли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
БухДТИ вакиллари Ариел университети форумининг очилиш маросимида маърузалар билан иштирок этишди.
Форумнинг кейинги кунлари мамлакатимиз делегацияси Ариел университети кампусининг инфратузилмаси билан танишиб, университет раҳбарияти билан учрашувлар ҳамда лабораториялар ва симуляция маркази билан танишди.
Икки олийгоҳ вакиллари ҳамкорликда илмий-тадқиқотларни йўлга қўйиш, юқори технологик операциялар ўтказиш, иммуно-гистокимё лабораториясини ГМП ва ГЛП стандартлари бўйича жиҳозлашда Исроил амалиётини жорий қилиш масалалари, Симуляция маркази фаолиятини ўрганиш ва БухДТИ симуляция маркази фаолиятига жорий қилиш, шу билан бирга ҳамкорликда 2 та қўшма таълим дастурини очиш бўйича шартномалар имзолашга ҳамда икки ОТМ орасида қўшма таълим дастурларни амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ таркиби келишиб олинди.
- Институт матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, мазкур сафардан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
- келгусида икки олий таълим даргоҳлари ҳамкорликда илмий-тадқиқот ўтказиш ва халқаро грантларга проектлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
- 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Тиббий биология ва молекуляр генетика» бўйича қўшма таълим дастури ташкил этиш;
- ҳамкорликда юқори технологик операцияларни йўлга қўйиш;
- магистратура, клиник ординатура, докторантура талабаларининг ва профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш, қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларини ҳамда академик мобиллик доирасида алмашинувларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, БухДТИ ва Исроилнинг Ариел университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари 2022 йил сентябрь ойида йўлга қўйилган. Ўшанда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган «Биринчи Ўзбекистон Исроил академик форуми» да иштирок этган Исроилнинг Ариел университети ректори Алберт Пинхасов институтга ташриф буюриб, ректор Ш. Тешаев билан музокаралар ўтказганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг