Бугунги кунда Ўзбекистонда 2 миллиондан зиёд бола мактабгача таълим олиш имкониятига эга — Агриппина Шин
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Мактабгача таълим вазирлигида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши ва ОАВ вакиллари билан 2017-2022 йилларда амалга оширилган ишларга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин тадбирни очар экан, бугунги кунда 2 миллиондан ортиқ бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олингани, уларга 160 мингдан ортиқ педагог таълим бераётганини маълум қилди. «2023 йилда биз таълим сифатига эътибор қаратамиз, деди Агриппина Шин. Малакали ўқитувчиларни ҳам тайёрлаймиз. Бундан ташқари, биз халқаро инвестицияларни жалб қилиш, халқаро шериклик ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш устида ишлаймиз».
Таъкидлаш жоизки, 2017-2022 йилларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси икки баробардан зиёд ошиб, бугунги кунда 69,5 фоизга етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг