Бугун Пекин — 2022 қишки Олимпия ўйинлари расман старт олади

16:56 04 Февраль 2022 Спорт
1560 0

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида дунё аҳли 4 йил орзиқиб кутган навбатдаги қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланишига ҳам саноқли дақиқалар қолди.

“Қуш уяси” номини олган машҳур Миллий стадионда ўтказиладиган тантана бутун дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маросим Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Ташкилий қўмита аъзолари унга катта тайёргарлик олиб боргани, мусобақалар тарихидаги энг ёрқин маросим бўлишини ваъда қилишмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради. Мамлакатлар парадида спортчимиз Комилжон Тўхтаев бошчилигидаги делегациямиз кўриниш беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер