Бугун апеллация аризаларини қабул қилишнинг сўнгги куни

12:44 06 Сентябр 2022 Жамият
467 0

Иллюстратив фото

2022 йил 28 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланган эди.

Шунингдек, 31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилган эди.

Апеллация аризаларини қабул қилиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва бугун (6-cентябрь) аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим.

Апеллация аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер