Бу йилги Президент сайлови мутлақо янгича руҳда, янгича кайфиятда бўлиб ўтмоқда — Танзила Норбоева

11:13 18 Октябр 2021 Сиёсат
463 0

Айни дақиқаларда Халқаро медиа-холлда “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги конференция бўлиб ўтмоқда. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари иштирок этмоқда.

"Сайлов ўтгандан сўнг ҳар бир жараён чуқур ўрганилади ва таҳлил қилинади. Шу билан бирга, қонунчиликни такомиллаштириш  масалалари ҳам кўриб чиқилади. Шуни айтишимиз мумкинки, бу йилги президент сайлови мутлақо янгича руҳда, янгича кайфиятда бўлиб ўтмоқда", — деди Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?