Британия ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сонини кўпайтирмоқчи
Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «Ватандошлар» жамоат фонди вакилларидан иборат делегация Линколншир шаҳридаги Staples Vegetables фермер хўжалигига ташриф буюриб, бу ерда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон делегацияси фуқароларнинг яшаш ва иш шароити билан яқиндан танишди. Уларнинг Британияда бўлишлари, маиший ва бошқа муаммолари юзасидан фикр алмашилди, маҳаллий қонунчиликка риоя этиш юзасидан суҳбат ўтказилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида фермер хўжалиги раҳбарияти ва Британиянинг Pro-Force рекрутинг компанияси билан музокаралар ташкил этилди.
Унда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзбекистонлик ишчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони ушбу йўналишда йўлга қўйилган ҳамкорликни юқори баҳолаб, Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни давом эттиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
Pro-Force рекрутинг компанияси директори Энди Симпсоннинг таъкидлашича, жорий йилда унинг компанияси 600 дан ортиқ кишини ишга олган. У, шунингдек, келасида Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари сонини кўпайтириш режалаштирилганини билдирди.
Умуман олганда, 2025 йилда Британия ҳукумати ташқи ишчи кучининг умумий сонини 40 минг кишига етказмоқчи, уларнинг маълум қисми Марказий Осиёдан жалб қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг