Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон бозори учун ўз ҳаво кемаси намойишини ўтказди

12:25 07 Июль 2023 Дунё
553 0

Икки кун давомида, 5-6 июль кунлари Тошкент аэропортида Embraer Э195-Э2 тақдимоти ва кўргазмали парвозлари бўлиб ўтди. “Uzbekistan Airports” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ҳукумати, Бразилия элчихонаси, маҳаллий авиакомпаниялар вакиллари, шунингдек, журналистлар, блогерлар ва авиаспоттерлар иштирок этди.

Э-Жетс Э2 самолётлари оиласи конфигурациясига қараб 70 дан 150 ўрингача сиғимга эга тор фюзеляжли тежамкор самолётлардир. Олдинги авлод Э1 билан солиштирганда, Э2 самолётлари самаралироқ двигателлар, оптималлаштирилган ва ҳар бир ҳаво кемаси тури учун алоҳида ишлаб чиқилган қанот, янги шасси, яхшиланган авионика, янгиланган фюзеляж, янги интерьер ва 4-авлод электрон бошқарувига эга. Э2 ёқилғи сарфини 20 фоиздан кўпроққа камайтиради, натижада шовқин даражаси ва CО2 эмиссияси пасаяди.

“Embraer — жаҳон авиация бозорида ўзини яхши томондан кўрсатган минтақавий самолётдир. Ишлаб чиқарувчи доимий равишда муҳим мезонлар — экологик тозалик, самарадорлик ва шовқин даражасига эътибор бериб, янги самолёт модификациялари устида ишлаётганидан хурсандмиз. Бугун биз Ўзбекистон авиация соҳаси ҳақиқий юксалишни бошдан кечираётган тарихий лаҳзанинг гувоҳи бўламиз. Ўтган йил давомида бир вақтнинг ўзида бир нечта янги маҳаллий авиакомпаниялар очилди, янги турдаги самолётлар пайдо бўлди. Бу ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун кучли туртки бўлмоқда. Бу воқеани глобал конгломерат ташаббус кўрсатиб, мамлакатимизга кўргазмали гастроль сафари билан келган, унинг давомида маҳаллий авиаташувчилар янги турдаги самолётлар билан танишишлари, ўзларини қизиқтирган барча саволларни беришлари, энг муҳими , синов парвозларида иштирок этган, Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган ҳодиса деб аташ мумкин” — дейди “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Джураева.

Embraer Э195-Э2 Ўзбекистонда иссиқ иқлим ва тоғли ҳудудларда маҳаллий авиакомпанияларга парвоз самарадорлигини кўрсатиш учун икки кунлик саёҳат билан дебют қилди. Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар самолёт Ўзбекистоннинг географик ва об-ҳаво шароитларига яхши бардош беришини кўрсатди.

“Намойишли парвозлар бизнинг Э2 оиламизнинг эксплуатация самарадорлиги, техник хизмат кўрсатишнинг паст харажатлари ва қийин шароитларга мослашишини намойиш қилиш учун ажойиб имконият яратиб, уни Ўзбекистон бозори учун идеал танловга айлантиради. Биз ушбу бозор тақдим этаётган имкониятлардан хурсандмиз”, деди Embraerнинг савдо ва маркетинг бўйича вице-президенти ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича тижорат авиацияси бўлими раҳбари Миҳал Новак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?