Бразилиялик футболчи Дани Алвес Барселонада ҳибсга олинди

03:17 21 Январь 2023 Спорт
1100 0

Foto: Reuters

Бразилия терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси Дани Алвес жинсий зўравонликда айбланиб Испания полицияси томонидан ҳибсга олинди.

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Алвес полиция бўлимида кўрсатма берганидан сўнг судга келтирилди. Гумон қилинувчига нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилишини судья ҳал қилади. Манбага кўра, Алвес қамоққа олиниши ҳозирча номаълум. 

Маълум бўлишича, бир аёл полицияга 30 декабрь 39 ёшли ҳимоячи Барселонадаги тунги клублардан бирида унга тегажоқлик қилган ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Полиция воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Футболчи дўстлари билан клубга борган, у ерда бир гуруҳ қизлар уларга яқинлашиб, гаплаша бошлаган. Видеокузатув камераларига кўра, бразилиялик ва аёллардан бири бир вақтда ҳожатхонага борган ва бир неча сониядан кейин чиқиб кетган. Алвес ўзига қўйилган барча айбловларни рад этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер