Божхона омборларида сақлаш муддати ўтган товарлар давлат эгалигига ўтказилади
Президентнинг «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб 2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш, 2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш ва 2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш кабилар эканлиги белгиланди.
Шу билан бир қаторда, 2025 йил 1 июлдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади. Товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Бундан ташқари, божхона омборида сақлаш муддати тугаган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган товарлар суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилиб, қонун доирасида тасарруф этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг