Божхона ходими – Ўзбекистон чемпиони!

Давлат божхона хизмати органларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсдаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.
2022 йил 24 — 27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида таэквондо ITF бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтган шиддатли мусобақаларда 3 минг нафардан зиёд спортчилар таэквондо ITFнинг шахсий массоги, жамоавий массоги ва шахсий тул, seldefens йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашишди.
Якунда эса Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Сирғали" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости инспектори, божхона хизмати капитани Сардор Акбаров 92 кг. вазнда ўтказилган баҳсларда фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақа шоҳсупасига кўтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг