Бўстон туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Носирова Санобархон Абдинабиевна тасдиқланди.
Носирова Санобархон Абдинабиевна 1970 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчиликдан вазифасидан бошлаган.
1995-2008 йилларда «Ғаллабанк»нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ишлаган.
2008-2012 йилларда Қўрғонтепа тумани «Буюк турон инвест» кредит уюшмасининг ижроси директори лавозимида фаолият кўрсатган.
2016 йилдан тайинловга қадар Носирова Санобархон Абдинабиевна Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг