«Бош вазир кубоги» анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилади

20:17 03 Ноябрь 2021 Спорт
1193 0

Мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида футбол бўйича анъанавий «Бош вазир кубоги — 2021» мусобақаси бўлиб ўтади. 

Ўйинлар жорий йилнинг 5 ноябридан 10 ноябрига қадар «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда ташкил этилади.

Ҳал қилувчи финал ўйини эса 10 ноябрь куни соат 15.00 да мамлакатимизнинг бош аренаси — «Бунёдкор» стадионида бошланади. Айни вақтгача мусобақада қатнашиш истагини билдирган жамоаларнинг сони 30 тадан ошди. 

Эртага, 4 ноябрь куни соат 11:00 да Туризм ва спорт вазирлиги (собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги) биносида "Бош вазир кубоги — 2021» анъанавий футбол мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Мусобақа Низомига кўра, ўйинлар 25 дақиқадан икки бўлим давом этади. Ҳар бир жамоа ўз таркибига 15 нафар футболчини киритиши мумкин ва алмашишлар сони чекланмаган.

Маълумот ўрнида, 2019 ва 2020 йилларда ўтказилган «Бош вазир кубоги» мусобақаларида бош соврин Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоасига насиб этган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер