Бош прокуратурани вафот этган ходимининг отаси департамент устидан судга мурожаат қилди

02:07 03 Ноябрь 2021 Жамият
1484 0

Бош прокуратуранинг вафот этган ходимининг отаси ноҳақлик учун департаментни судга берди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Маълумотларга кўра, ходим ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди отасиз қолган. Шу билан бирга, унинг оиласига кафолатланган қонуний нафақа тўланмаган.

Бироқ, Бош прокуратура вафот этган ходимнинг оила аъзоларига қонун ҳужжатларида белгиланган нафақани тақдим этмаган. Якунда марҳумнинг отаси адолат излаб судга мурожаат қилди.

Миробод туманлараро суди даъвони қаноатлантирмади. Марҳумнинг отаси қонун ижросини таъминлаш умидида Тошкент шаҳар судига апелляция аризаси билан мурожаат қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?