Бош прокуратура ДХХ билан ҳамкорликда ўқишни "перевод" қилиш билан боғлиқ тамагирликларни фош этди
Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олий таълим соҳасини ривожлантириш, шу жумладан, мазкур соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимояси ва уларни ҳар томонлама қўллаб — қувватлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги уч йилда бу масала давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтарилиб, олий таълим соҳасига оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳам буни тасдиғи десак хато бўлмайди.
Бироқ ҳозирги давлатимизда коррупция деб номланган иллатга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётган бир вақтда ўқиш жойлари ва йўналишларини ўзгартирмоқчи бўлган талабаларнинг ишончига кириб, бундан қонунга хилоф тарзда ўзининг моддий манфаатлари йўлида фойдаланаётган айрим “ишбилармон”ларнинг учраб турганлиги ачинарли ҳолатдир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларда олий таълим муассасаларидаги тамаргирлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат университети кафедра доценти Л.Р. фуқаролар М.М. ва Ф.А.ларни Қирғизистон Республикасидаги университетда ўқиб келаётган ҳақида танишлари орқали сохта ҳужжатлар тайёрлаб, уларнинг ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ёки Андижон Давлат тиббиёт институти талабалари З.Н. ва Ш.С.лар моддий манфаатдорлик эвазига Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳридаги “Научно-исследовательский медико-социальный институт” номли олийгоҳда таълим олаётган М.С.нинг ўқишини Андижон Давлат тиббиёт институтига мазкур институт мансабдор шахслари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, фуқаро О.Р. Андижон Давлат Университетида ишлаётган мансабдор танишлари орқали Қирғизистон Республикаси “Ўзбек-Қирғиз” Университетининг “информатика” йўналиши бўйича 1-босқичида таҳсил олаётган Н.Ш.нинг ўқишини олийгоҳнинг “информатика” йўналиши бўйича 1-босқичига кўчириб бериши эвазига 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган пайтда ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг