Бош прокуратура Андижон давлат университетида юз берган бахтсиз ҳодиса сабабларини маълум қилди
Ижтимоий тармоқларда бир аёл Андижон давлат университети Тарих факультети биносининг 4-қаватидан тушиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Мазкур вазият ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати баёнот берди.
Хабарда қайт этилишича, 4 декабрь куни 28 ёшли аёл Андижон давлат университетига ушбу олийгоҳнинг 2-босқич талабасининг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган Тарих факультети биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган.
Шунда у бинонинг 4-қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган.
Олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган “S.Haus” МЧЖ ишчилари томонидан зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланиб, қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “S.Haus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг