«Боруссия Дортмунд» Холанд тез орада жамоани тарк этишини тасдиқлади

Фото: Global Look Press
Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клуби бошқаруви раиси Ханс-Йоахим Ватцке норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасига ўтишни хоҳлаётганини маълум қилди.
«Унинг шартномасида жамоадан кетиш учун компенсация миқдори кўрсатилган. Акс ҳолда ҳужумчи аллақачон «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетган бўлар эди. Холанднинг ўзи қарор қилиши керак. Ишончим комилки, биз янги Холандни топамиз. Бизга янги Холанд керак», дейди Ватцке.
Холанд жорий мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 18 та гол киритди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси Бундеслиганинг 31-турдан кейин 63 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
«Манчестер Сити» эса 80 очко билан Англия премьер-лигасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг энг яқин таъқибчиси «Ливерпул» ҳисобида 79 очко мавжуд.
Хосеп Гвардиола жамоаси Чемпионлар лигасининг 1/2 финал босқичида. «Манчестер Сити» ярим финалнинг биринчи ўйинида «Реал Мадрид»ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг