Бортида ўзбекистонлик футболчи бўлган самолётни чақмоқ урди

Туркиянинг «Кайсериспор» клуби футболчиларини Истанбулга олиб кетаётган самолётни яшин урди. Бу ҳақда маҳаллий «Yeni Safak» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, жамоа 12 май куни Туркия Суперлигаси 36-тур доирасидаги «Фенербахче»га қарши ўйин учун Истанбулга учган. Бироқ рейс ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ортга қайтган ҳолда фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Клуб матбуот котиби Самет Кочга кўра, парвоз чоғида ҳаво кемасини икки бор чақмоқ урган. Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ.
Жамоа кейинчалик бошқа рейс орқали Истанбулга етиб борган.
Маълумот учун, «Фенербахче» — «Кайсериспор» учрашуви 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров майдонда 45 дақиқа ўйнади.
«Кайсериспор»нинг мағлубиятига айнан ўйиндан олдинги асаббузарликлар сабаб бўлган бўлса ажабмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг