Бортида 174 нафар йўловчиси бўлган самолёт аномал дўл ҳодисасига учради

Фото: Telegram
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти Сибир жанубидаги юқори ҳаво сарҳадларида аномал дўл ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 август куни Красноярск – Тошкент йўналиши бўйича HY9684 авиақатновини амалга оширган А320 UК32015 ҳаво кемаси бир соатлик парвоздан сўнг Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб 11000 метр баландликда парвоз қилаётиб, бу баландлик учун аномал метеорологик ҳодиса (дўл)га дуч келган.
Оқибатда, парвоз кемасининг олди ойналари шикастланган.

Экипаж белгиланган процедураларни амалга оширганидан сўнг, парвозни давом эттиришга қарор қилган ва Тошкентга қўниш жадвалга мувофиқ амалга оширилган.
«Парвоздан кейинги текширувда шунингдек, метеолокатор бурун конусининг (кок) шикастланиши аниқланди», дейилади хабарда.
Манбага кўра, ўша вақтда ҳаво кемаси бортида 174 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳаво кемасининг шикастланган қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда у мунтазам равишда парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтди.
«Ушбу ҳодиса парвозларни давом эттириш учун таҳдид ёки жиддий муаммо туғдирмайди», дея қўшимча қилинган хабарда.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳадов мазкур ҳодиса юзасидан қуйидагича фикр билдирди.
«Метеорологик нуқтаи назардан, ҳаво кемалари парвоз баландлик нуқталари яъни тропосфера юқори қисмида (тропопауза) сув буғининг кучли тўйиниши, дўл ҳодисалари деярли кузатилмайди.
Аммо, иқлим ўзгариши атроф океанлардан стратосфера қуйи қисми сатҳидаги баландликкача қуруқлиги ичкари қисмигача намликнинг кириб келиши атмосферада юқори баландликка эга конвектив булутларни келтириб чиқариши бор гап», дейди мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг