Борис Жонсон украиналикларга дори-дармон сотиб олиш учун маблағ йиғишга киришди
Foto: AP
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон украиналикларга дори-дармон сотиб олиш учун маблағ йиғишни эълон қилди. "The Guardian" нашрининг ёзишича, хайрия тадбири яқинлашиб келаётган Рождество байрамига тўғри келади.
Жонсоннинг сўзларига кўра, Британия халқи саховатли ва қийин пайтларда ёрдам беришга тайёр. У фуқароларни Украинага ёрдам беришга чақирди.
Сиёсатчининг айтишича, йиғилган пуллар Украина тиббиёт муассасалари учун дори-дармон ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.
Аввалроқ, Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги америкалик генерал-лейтенант Жозеф Кейт Келлогг АҚШ Украинага соатига 2,5 миллион долларга яқин маблағ ажратаётганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг