Боливия собиқ президенти тарафдорлари ҳарбий базаларни эгаллаб олди

17:35 02 Ноябрь 2024 Дунё
288 0

Боливия собиқ президенти Эво Моралес тарафдорлари учта ҳарбий базани эгаллаб олди. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Луис Арсе маълум қилди.

“Эво Моралесга яқин қуролли гуруҳлар Кочабамбадаги учта ҳарбий объектга бостириб кириб, ҳарбийлар ва уларнинг қариндошларини гаровда ушлаб, зўравонлик билан таҳдид қилишди”, деб ёзди Арcе ўзининг Telegram-каналида.

Арсенинг таъкидлашича, ҳарбий объектларни эгаллаб олиш конституциявий тузумга ҳужум сифатида баҳоланади ва ҳукумат тартибни тиклаш учун барча зарур ишларни амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?