Болалар омбудсмани Хоразмда содир бўлган фожиа юзасидан маълумот берди
Жорий йилнинг 7 июль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2 нафар вояга етмаган, 2009 йилда туғилган С.Д ва 2010 йилда туғилган Б.С. кўп қаватли уй биноси томидан сакраб, ўз жонига қасд қилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини олиб бораётганини маълум қилди.
«Мазкур оғир фожиали ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда ва интернет ОАВларида турли тасдиқланмаган, ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тарқалаётганлиги кузатилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда», — дейилади омбудсман баёнотида.
Билдирилишича, ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки натижаларига кўра, қизларга нисбатан ҳеч бир жинсий зўравонлик содир этилганлиги аломатлари аниқланмаган.
Шунингдек, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг