БМТ Украина муаммосини ҳал қилиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди
Иллюстратив фото
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби вакили ўринбосари Фархон Ҳақ халқаро ташкилот Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини, бироқ ҳозирча ушбу можарода сулҳ йўқлигини айтиб ўтди.
«Биз можарони мулоқот орқали ҳал қилиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз», деди Ҳақ.
Унинг қўшимча қилишича, БМТ Украинада БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Бош Ассамблеясининг 23 февралда қабул қилинган резолюциясига мувофиқ адолатли тинчликка эришишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.
Унинг қайд этишича, айни дамда Украинада муҳокама қилиниши мумкин бўлган сулҳ йўқ.
Олдинроқ, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Украинадаги можарога барҳам бериш ва тинчликни таъминлаш режасининг асосий элементи унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш бўлиши керак, дея айтиб ўтган эди. Шу ўринда у бундай тамойилга устувор аҳамият қаратмайдиган стратегияни «вақтни беҳуда сарфлаш тактикаси» деб атади.
«Бу конструктив дипломатия эмас. Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетишни ўз ичига олмайдиган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқ, моҳиятан Россия ютуқларини «ратификация қилиш»ни қўллаб-қувватлайди», дея қўшимча қилди Америка дипломатияси раҳбари.
Ўз навбатида, Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этгани маълум қилинди.
У «HIMARS» учун янги ўқ-дорилар, гаубицалар ва «Bradley» пиёда аскарлар учун жанговар машиналари, «HARM» ракеталари, танкка қарши қуроллар ва дарё қайиқларини ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг