АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Фото: Associated Press
Вашингтон Украинадаги можарога барҳам бериш ва тинчликни таъминлаш режасининг асосий элементи унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Шу ўринда у бундай тамойилга устувор аҳамият қаратмайдиган стратегияни «вақтни беҳуда сарфлаш тактикаси» деб атади.
«Бу конструктив дипломатия эмас. Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетишни ўз ичига олмайдиган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқ, моҳиятан Россия ютуқларини «ратификация қилиш»ни қўллаб-қувватлайди», - дея қўшимча қилди Америка дипломатияси раҳбари.
Аввалроқ, Блинкен Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини айтган эди.
У «HIMARS» учун янги ўқ-дорилар, гаубицалар ва «Bradley» пиёда аскарлар учун жанговар машиналари, «HARM» ракеталари, танкка қарши қуроллар ва дарё қайиқларини ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг