БМТ Туризм Ижроия кенгаши Ўзбекистон ташаббусини бир овоздан маъқуллади
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов бошчилигидаги делегация БМТ Туризм Ижроия кенгашининг 121-сессиясидаги иштироки доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш ташаббуси бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида кузатилаётган зиддиятлар ва беқарор вазият туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
“Шу муносабат билан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона ёндашувни ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда ва таклиф этилаётган кодекснинг ишлаб чиқилиши янада хавфсиз, барқарор ва адолатли туризм экотизимини яратиш йўлидаги олдинга ташланган қадамдир”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ишлаб чиқилган кодекс туризмни барқарор ривожлантириш воситаларидан бирига айланиши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олиши кутилмоқда.
БМТ туризм бош котиби Зураб Пололикашвили сессиядаги нутқида, Ўзбекистон ҳукуматига республиканинг ташкилот фаолиятига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон мазкур тузилманинг энг фаол иштирокчиси эканлигини ва нафақат жаҳон туризм индустриясини ривожлантиришга, балки БМТ имижини оширишга ҳам ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлаган.
Маълумот учун, Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил октябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг Туризм бўйича 25-сессиясида билдирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Мадридда Испаниянинг «Milans del Bosch & ITL« компанияси асосчиси Сантяго Миланс дель Бош билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Самарқанд ва Мадрид шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифи илгари сурилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг