Самарқанд ва Мадрид шаҳарлари ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилиши мумкин

14:35 16 Июнь 2024 Сиёсат
487 0

Фото: «Дунё»

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг «Milans del Bosch & ITL« компанияси асосчиси Сантяго Миланс дель Бош билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Самарқанд ва Мадрид шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифи илгари сурилган.

Сантяго Миланс дель Бош Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик дипломатик ва маданий-иқтисодий муносабатлардан ташқари, уларни ижтимоий алоқалар ҳам бирлаштириб туришини таъкидлаган. Шунингдек, у Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Испаниядан эвакуация қилинган болаларнинг бир қисмини қабул қилиб, уларни уруш даҳшатларидан сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирган.

Икки мамлакат ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, турли соҳаларда ўзаро англашув ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Мадридда ва Тошкентда қўшма тадбирларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилган.

Учрашув якунида элчихонага Испания элчиси Руй Гонсалес де Клавихонинг 1406 йилда Самарқандга қилган сафари ҳақида ёзган китоби тақдим қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер