Бизнес субъектларига нисбатан маъмурий юк қисқартирилади — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Мажлисда қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган нормалар, янги механизмлар, киритилган ўзгартишлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунлар бирлаштирилиб, табиий монополияларни аниқлаш аниқ мезонлар асосида белгилаш ёндашувига ўтказиляпти.
Табиий монополияларни аниқлашнинг аниқ мезонлари белгиланиши табиий монополия соҳаларидан рақобатни ривожлантириш мумкин бўлган бозорларни ажратиб олиш ва рақобат муҳитини яратишга имкон беради.
Лойиҳадаги нормалар билан бизнес субъектларига нисбатан маъмурий юкни қисқартириш мақсадида олдиндан розилик олиш талаб қилинадиган иқтисодий концентрация (корхоналарнинг қўшилиши, қўшиб олиниши ҳамда акция (улушларни) олиш ва бошқалар) битимлари қиймати 5 бараварга оширилмоқда (амалдаги 30 млрд. сўмдан 150 млрд. сўмгача).
Яъни назорат фақат рақобатга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган йирик корхоналарга нисбатан татбиқ қилиниши белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг