Биз ўз яқинларимизнинг жасадлари устида юрибмиз — Ғазо аҳолиси
Исроил аскарлари Ғазо ҳудудида жойлашган Зайтун маҳалласидан чиқиб кетди. Босқин оқибатида ҳудудни тарк этган маҳаллий фаластинликлар эса ўз уйларига қайтмоқда. Бу ҳақида «Al jazeera» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Ғазонинг энг йирик шаҳар марказларидан бири бўлган Зайтун маҳалласи Исроил ҳужумлари оқибатида харобалар уюмига айланган.
«Биз 50 йил ичида қурган биноларимиз беш кун ичида текисланди. Тик турган уйларни тополмайсиз. Бинолар, йўллар ва шаҳар инфратузилмаси яксон қилинган. Биз нафақат вайроналар, балки яқинларимизнинг жасадлари устида юрибмиз», — дейди ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, ҳудудни қайта тиклаш деярли имконсиз. Ҳудуд тўлиқ яшаш учун яроқсиз ҳолатга келтирилган. Ҳужумлар оқибатида уйларини тарк этган фуқароларнинг ортга қайтиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
«Зайтун маҳалласи гўёки ядровий бомба тушгандек манзара ҳосил қилган», — дейди яна бир фаластинлик.
Нашр маълумотларига кўра, Ғазо аҳолиси Исроил ҳукуматининг хавфсиз гуманитар ёрдам тарқатиладиган ҳудудлар яратиб бериш ҳақидаги даъволарига ишонмайди. Фаластинликлар қайси ҳудудларга боришмасин, ўзларини хавфсиз ҳис қилмайдилар. Аммо бир ҳудуддан бошқа жойга кўчиб ўтиш жуда қиммат. Ҳудуд аҳолиси янги ҳудудларга кўчиб ўтиш учун тахминан минг доллар харажат қилишларига тўғри келади. Бироқ улар бу маблағни тўлаб бера олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг