Биз Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз — Шавкат Мирзиёев
“Афғонистон минтақавий ва глобал хавфсизликнинг муҳим омили эканидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатнинг ҳукумати билан конструктив ва амалий ҳамкорлик олиб бориш зарур, деб биламиз. Биз Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз”, – деди Президент.
Эл-юртимиз уруш ва офатлар вақтида оғир вазиятга тушиб қолган бегуноҳ инсонларга доимо беғараз ёрдам кўрсатиб келган.
Инсонпарварлик анъаналаримизга содиқ қолиб, Ўзбекистонга олиб келинган Фаластин фуқароларига меҳмонларимиз сифатида зарур ижтимоий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус фармон қабул қилинди.
Президентимиз бағрикенг, меҳр-оқибатли халқимиз ушбу фармонда кўзда тутилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда фаол иштирок этишига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг