«Биз биргамиз» шиори остидаги биринчи Ўзбекистон волонтёрларнинг фестивали якунига етди
2022 йил 20-28 апрель кунлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси томонидан мамлакатимизда биринчи маротаба Ўзбекистон волонтёрларнинг биринчи фестивали ташкиллаштирилди. Бугун эса пойтахтимиздаги Ҳилтон меҳмонхонасида фестивалининг якуний маросими бўлиб ўтди.
Маросимга Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси волонтёрлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Таъкидлаш жоизки, ҳафта давомида мамлакатимиз бўйлаб ижтимоий ва хайрия акциялари, танлов ҳамда бошқа бир қатор тадбирлар волонтёрлар томонидан ташкил этилди. Мазкур тадбирларда волонтёрлик гуруҳлари, ҳудудлардаги «Волонтёрлар мактаблари» фаол иштирок этди.
Фестиваль доирасида 50 дан ортиқ волонтёрлик гуруҳи, лойиҳалари ҳамда 2021 йил «Йил волонтёри» танлови ғолиблари «Эзгулик йўли» лабиринтида бирлашди. Шунингдек, волонтёрларнинг ташаббуслари юзасидан видео роликлар танлови ҳам ўтказилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Бундан ташқари Давлат бошқарув органлари, халқаро ташкилотлар ва бизнес компаниялар вакиллари ҳудудлардаги «Волонтёрлар мактаби» ментор-тренерлари иштирокида «Ўзбекистонда волонтёрликни ривожлантириш» мавзусида конференция ўтказилди.
— Волонтёрлик ҳам бир истеъдод деб биламан. — дейди ёш волонтёр Шоҳиста Абдуллаева, — Бу истеъдод одам катта масъулиятни талаб этади. Мазкур фестивални ўтказишдан асосий мақсад эса Ўзбекистонда волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш, ёшларнинг ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда салоҳиятини ошириш ва волонтёрлар томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, шунингдек, давлат бошқарув органлари, халқаро ташкилотлар ва бизнес компанияларда волонтёрлик фаолиятини самарали йўлга қўйишдан иборатдир.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг