Бир қанча автобус ва йўналишли таксиларнинг қатнови «FOOD CITY»га узайтирилади

Фото: Архив сурат
10 февралдан Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8I, 9I, 25M, 61M, 55M, 73M, 99M, 170M, 191M, 195M-сонли йўналишли таксиларнинг ҳаракати «FOOD CITY» савдо мажмуаси автошоҳбекатига узайтирилади.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, бу — Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қурилиши ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги билан боғлиқ.
Қўшимча қилинишича, «FOOD CITY» савдо мажмуаси — «Қўйлиқ 7-метро бекати» йўналишида жадвал асосида ҳаракатланувчи 6 та бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Наманган халқаро нодавлат университетининг лицензияси бекор қилинди
- “United Airlines“ авиакомпанияси дастурий таъминотдаги носозлик туфайли парвозларни тўхтатгани айтилмоқда
- Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
- Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг