Бир корхонанинг икки раҳбари тақдирланди
Фото: «Халқ сўзи»
Наманган вилояти иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Давлатобод туманидаги “Ифтихор кийим-саноат” масъулияти чекланган жамиятида бугунги кунда 750 нафар маҳаллий хотин-қиз бандлиги таъминланган.
Тадбиркорлар куни байрами арафасида турдош корхоналар орасида экспорт ҳажми жиҳатидан ҳам олдинда бораётган жамоа ҳаётида қувончли воқеа юз берди, тадбиркорлик субъекти таъсисчиси Адҳамжон Иминжонов давлатимизнинг юксак мукофоти мувофиқ “Меҳнат шуҳрати” ордени, МЧЖ директори Анна Добрих эса “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Юксак эътироф негизида вилоят текстиль саноатида биринчилардан бўлиб истиқболли бизнесини йўлга қўйган ташаббускор тадбиркорнинг изланувчанлиги ва машаққати меҳнати турибди. Унинг 2008 йилда фаолиятини йўлга қўйган корхонасида ишлаб чиқариш ҳажми мунтазам ортиб бораётир. Биргина ўтган йилнинг ўзида 39 миллиард сўмлик юқори сифатли кийим-кечак тайёрланиб, 3 миллион евро миқдорида экспорт амалга оширилди.
Айни пайтда Тўрақўрғон туманида навбатдаги йирик лойиҳа рўёбга чиқарилаётир. Унинг умумий қиймати 200 миллион еврога тенг бўлиб, калава-ип, тўқиш, бўяш, тикув ишлаб чиқаришига асосланган мажмуа барпо этилади. 17 гектар майдондаги қурилиш якунлангач, 100 миллион еврога тенг қувватлар ишга туширилиб, 3000 кишига доимий иш ўрни очилади.
Кеча Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов корхонага бориб, иккала тадбиркорни самимий муборакбод этди.
— Бир вақтнинг ўзида бир корхонадан икки раҳбарнинг Президент томонидан эътироф этилиши — юксак натижа. Бу, бутун наманганлик тадбиркорлар, текстилчилар меҳнатига берилган катта баҳодир, — деди вилоят ҳокими.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг