Билимсиз инсонлар тарихи ва анъаналарини қадрламайди — Ҳакима Отахонова
“Янги Ўзбекистон — ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Ёшлар ойлиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикасида маърифий тадбирлар ўтказилди. Хусусан Қораўзак туманида “Маърифат соати” ташкил этилди. Тадбирни туман ҳокими Узоқберген Утамбетов очиб берди.
“Республикада Қораўзак ёшларининг алоҳида ўрни бор. Сабаби ёшларимиз катта-катта танловларда ғолиб бўлиб, юртимиз номини юқориларга кўтармоқда. Мисол учун, туманимизда “Металлургия” заводи очилди. Шу сабаб 100 нафар ёшга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берилган. Ҳозирча 3 нафари Россияда таҳсил олмоқда. Бир сўз билан айтганда туманимиз ёшлари билим олишга қизиқади. Зеро, китобхон ёшлардан ёмонлик чиқмайди”, деди Утамбетов.
Тадбирда маҳоратли актриса томонидан саҳна асари намойиш этилган бўлса, бахши ва қўшиқчилар томонидан қўшиқлар куйланди.
Шундан сўнг, тарғиботчилар “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда шахмат мусобақаси меҳмони бўлишди.
Куннинг иккинчи ярмида “Маърифат” тарғиботчилари ҳам туман ёшлари, шунингдек туманда истиқомат қилувчи ижодкорлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. Унда халқ севган ижодкор, маҳоратли актриса Ҳакима Отахонова саҳна асари намойиш этиб, қорақалпоқ ёшларининг билимга чанқоқ эканлигини таъкидлади.
“Халқнинг урф-одатлари, сўзлашиш маданияти ва ўзига бўлган ишончи мени ҳайратлантирди. Ҳайрат билан биргаликда қувончни ҳам ҳисини ҳам туйдим. Боиси бу уларнинг билимли эканлигидан далолатдир. Ахир билимсиз инсон ҳеч бир соҳада ўз ўрнини топа олмайди ва ўзига нисбатан ишончи шаклланмайди. Бу каби инсонлар ўз тарихи ҳамда анъаналарини бу қадар қадрламайди”, дейди санъаткор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг